Пойтахт ва Алборз вилоятидаги Эрон электр иншоотларига нишонга олинган ҳужумлар уюштирилди.
Бу ҳақда Эрон энергетика вазири Аббос Алиобадий Al Jazeera телеканалига маълум қилди.
"Теҳрон минтақаси ва Алборз вилоятидаги электр иншоотларига нишонга олинган ҳужумлар уюштирилди", деб таъкидлади у.
Вазирнинг сўзларига кўра, Теҳрон ва Караж шаҳрида электр узилишлари қайд этилган ва таъмирлаш гуруҳлари ҳозирда зарарни камайтириш устида ишламоқда.