Теҳрон ўт очишни тўхтатишга рози бўлмайди ва бутун минтақада урушнинг тўлиқ тугашини талаб қилади — Эрон ТИВ
Аббос Ароқчининг бошқа муҳим баёнотлари:
— Эрон АҚШнинг 15 банддан иборат тинчлик режасига жавоб қайтармади ва ўз томонидан ҳеч қандай шарт қўймади;
— Мамлакат ҳар қандай қуруқликдаги тўқнашувга тайёр ва рақиблари ҳисоб-китобда адашмайди, деб умид қилади;
— Эрон Стивен Уиткоффдан хабарлар олишда давом этмоқда, бироқ бу музокаралар олиб борилаётганини англатмайди;
— Ушбу мурожаатлар турли минтақавий каналлар орқали юбориладиган огоҳлантиришлар ёки ўзаро фикрларни ўз ичига олади;
— Ҳеч қайси томон билан расмий мулоқот олиб борилмаяпти. Хабар алмашиш Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда куч тузилмалари билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда.