Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Саид Хатибзода CNN'га берган интервьюсида маълум қилди.
"Эрон қуроллари АҚШ ҳудудига етиб бора олмайди, шунинг учун Вашингтон юрисдикцияси остида бўлган ҳар қандай базага ҳужум қилишдан бошқа иложимиз йўқ", — деди эронлик расмий.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбалари ортидан Теҳрон Қўшма Штатларнинг Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт ва Ироқдаги ҳарбий объектларига ракета ва дронлар ёрдамида ҳужум уюштирмоқда.