Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Театрларга эътибор кучаяди: Саида Мирзиёева вазиятни шахсан назоратга олди

Театрларга эътибор кучаяди: Саида Мирзиёева вазиятни шахсан назоратга олди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги учта театрни кўздан кечирди. Қайд этилишича, Тошкент театрларида ижодий ҳаёт фаол бўлсада, аксарият театрларнинг моддий-техник базаси давлат кўмагига ўта муҳтож.

Хусусан, Муқимий номидаги академик театр, Ёшлар театри ҳамда “Арена” ётоқхонаси бинолари анчадан буён жиддий таъмирталаб ҳолатда.

Таъкидланишича, ҳамма шароит яратилсагина, репертуарлар янгиланиб туради, томошабин кўнглидан жой оладиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилади.

“Нодир қўлёзмаларни рақамлаштириб, китобхонларга тақдим этаётган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш учун масъул шахслар тайинланган. Вазиятни шахсан ўзим назоратга олдим”, деди (https://t.me/SShMirziyoyeva/3794) Саида Мирзиёева.

Киритилди: Бугун 19:04. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!