Грузия Ички ишлар вазирлиги ходимлари Тбилисидаги митингда тартибсизликларда иштирок этган 26 ёшли йигитни қўлга олди.
Бу ҳақда департамент баёнотида айтилади.
"Тергов шуни аниқладики, у жорий йилнинг 4 декабрь куни Руставели проспектида ўз ҳамфикрлари билан митинг чоғида 112-жамоат хавфсизлигини бошқариш марказига тегишли еттита видеокузатув камерасига зарар етказган”, — дейилади хабарда.
Унга нисбатан Грузия Жиноят кодексининг "Бир гуруҳ шахслар томонидан ашёни шикастлаш ёки йўқ қилиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, уч йилдан олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.