Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тайванда ниқобли шахс граната ва пичоқ билан одамларга ҳужум қилди, қурбонлар бор — ОАВ

Тайванда ниқобли шахс граната ва пичоқ билан одамларга ҳужум қилди, қурбонлар бор  — ОАВ

Хабарларга кўра, ниқобли шахс аввалига метронинг йўловчилар гавжум бекатларидан бирига тутунли гранаталар ва Молотов коктейлларини улоқтирган. Кейин метронинг 800 метр наридаги бошқа бир бекатига қараб югуриб, йўлида бир неча кишини пичоқлаб кетган. Гумонланувчи иккинчи бекатга боргач, у ерга ҳам гранаталар ташлаган ва одамларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган ва 11 киши жароҳатланган.

27 ёшли эркак ҳужумдан кейин яқин атрофдаги бино томидан сакраган ва ўзи ҳам вафот этган. Шу билан ҳалок бўлганлар сони 4 нафарни ташкил этмоқда. Полициянинг маълум қилишича, гумондор Чанг Вен исмли Тайван фуқароси.

Тайван бош вазири Чо Жунг ҳужумни “қасддан қилинган ҳаракат” деб атаган. Терговнинг дастлабки версиясига кўра, у ёлғиз ўзи ҳаракат қилган. Ҳодисадан кейин мамлакат бўйлаб темирйўл ва метро бекатларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Киритилди: Бугун 16:45. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!