Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тайван бош вазири “Хитой ўзининг "мушакларини намойиш қилиш"ни тўхтатиши керак"

Тайван бош вазири “Хитой ўзининг "мушакларини намойиш қилиш"ни тўхтатиши керак"

Тайван бош вазири Су Чжэньчан якшанба куни Хитойни “мушак ўйнашни” тўхтатишга ва “минтақадаги тинчликни бузмасликка" чақирган.

"Хитой ўзининг ҳарбий имкониятларидан фойдаланиб, ҳар ерда "мушакларини намойиш қилиш"ни тўхтатиши керак, бу минтақавий тинчликка путур етказади", – дейди бош вазир.

Сиёсатчи Тайван босим остида “бошини эгмаслигини” таъкидлади.

Аввалроқ, Хитой халқ озодлик армияси якшанба куни Тайван қирғоқларида машғулотларни давом эттирди, дея хабарлар тарқлаган эди.

Пайшанба куни ракеталар, авиация ва ҳарбий кемалардан фойдаланган ҳолда кенг кўламли машқлар расман бошланди. АҚШ вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайпейга ташрифига жавоб бўлган маневрлар 4 август куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да Орол атрофидаги сув зонасидаги олтита туманда бошланди.

Аввалроқ, Хитой денгиз хавфсизлиги бошқармаси Хитой халқ озодлик армияси 6-15-август кунлари сариқ денгизнинг Жанубий қисмида ҳарбий ўқ отиш машқларини ўтказишини хабар қилган.

Киритилди: 18:23 07.08.2022. Ўқилди: 2667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!