Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Тахтлар ўйини” сериали энг яхши драма номинациясида «Эмми» мукофотини қўлга киритди

A A A
“Тахтлар ўйини” сериали энг яхши драма номинациясида «Эмми» мукофотини қўлга киритди

“Тахтлар ўйини”нинг сўнгги мавсуми 2019 йилда «Энг яхши драма сериали” номинациясига сазовор бўлди. Лос-Анжелесдаги тақдирлаш маросимини трансляцияси «Фох» телеканали томонидан намойиш этилган.

Телесералининг саккизинчи якуний мавсуми 2019 йил апрель ойида эфирга чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, бу сериал 32 категория бўйича «Эмми» мукофотига даъвогарлик қилган. 2011 йилдан бери қўлга киритилган номинацияларнинг умумий сони эса 50 тани ташкил этди, бу мутлақ рекорддир.

Тахтлар ўйини Жорж Мартиннинг «Муз ва олов қўшиқлари» романи асосида суратга олинган америкалик телевизион сериал ҳисобланади. Бу фантазия жанридаги энг қиммат лойиҳага айланган. 2016 йилда олтинчи мавсумни суратга олиш жараёнида ҳар бир сериянинг нархи 10 миллион долларга етди.

«Эмми» мукофоти 1949 йилдан буён ҳар йили топшириб келинади ва «Оскар»нинг телевизион эквиваленти ҳисобланади.

 

 

Киритилди: 11:02 27.09.2019. Ўқилди: 4741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!