Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тахтакўпир туманида боғча тарбиячиси ўз ишига қайта тикланди

Тахтакўпир туманида боғча тарбиячиси ўз ишига қайта тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан асоссиз равишда ишдан бўшатилган, даъвогар П.Г.ни Тахтакўпир тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7-сонли давлат мактабгача таълим бўлимиининг “тарбиячи”си лавозимида ишга тиклаш белгиланган.

Шунга қарамасдан, жавобгар Тахтакўпир тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7-сонли давлат мактабгача таълим бўлими томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган.

Шу сабабли, даъвогар Мабурий ижро бюроси Тахтакўпир тумани бўлимига суд қарори ижросини таъминлаб беришни сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Бюронинг Тахтакўпир тумани бўлими томонидан дарҳол ижро ҳаракатларига киришилиб, жавобгар ташкилот раҳбарига суд қарори ижросини таъминламаслик қонунда белгиланган жавобгарликга асос бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилган.

Шунинг натижасида, даъвогар П.Г Тахтакўпир тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғининг буйруғига асосан ўзининг аввалги иш ўрнига жорий йилнинг 15-сентябрь куни қайта ишга тикланган.

Киритилди: 23:50 06.10.2025. Ўқилди: 1087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!