Tolonews хабарига кўра, "Толибон" ҳукумати Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий собиқ ҳукумат қулагандан кейин қўшни давлатлар ҳудудига ўтган вертолётларни Афғонистонга қайтаришга чақирмоқда. У дипломатлар ва хорижий ташкилотлар билан ўтказилган йиғилишда қуйидагича таъкидлаган:
"Биз 4 йил аввалги сиёсий ўзгаришлардан кейин вертолётларимизни бир қисми ўтиб қолган қўшни давлатлардан ушбу вертолётларни афғон халқига қайтаришини сўраймиз, шунда улардан гуманитар операцияларда фойдаланиш мумкин".