Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июль куни соат 10:00 дан старт олишини маълум қилди.
1-босқич — фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17 июлдан 6 августгача;
2-босқич — лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 6 августдан 26 августгача;
3️-босқич — лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26 августдан 15 сентябргача ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда. Бу маблағлар мавсум якунига қадар ортиб бориши айтилган.