Ўзбек футболи деганда, албатта, кўз олдимизга Миржалол Қосимов келади. Сабаби, футболчилик даврида ажойиб ўйинлари ва голлари билан мухлислар қалбидан жой олиб бўлган. Ҳатто мураббийлик давридаги айрим омадсизликлари ҳам унинг обрўсига, мухлисларнинг унга бўлган меҳрига таъсир кўрсата олмади.
1995 йил. 12 сентябрь. УЕФА кубоги. Ўйиннинг 21-дақиқаси. Алания Ливерпул га қарши. Жарима зарбаси белгиланди. Энди эса Миржалол Қосимов Ливерпул га қарши, тажрибали посбон Дэвид Жеймсга қарши. Ўша пайтларда бундай вазиятларда кўпинча Қосимовнинг вўли баланд келарди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Миржалол жарима зарбасини шу қадар ажойиб амалга оширдики, Ливерпуль посбони ҳеч нарса қила олмади. Бу гол ҳамюртимиз фаолиятидаги энг ажойиб ва залворли голлардан бири бўлиб қолгани аниқ. Қуйида ана шу гол видеосини томоша қилинг.