Шотландияда 16 ёшдан кичик болаларни тарбиялаш мақсадида уларга шапалоқ уриш тақиқланди.
Таъкидланишича, болаларга жисмоний куч ишлатишни тақиқловчи қонун Шотландия парламенти томонидан ўтган йили маъқулланган. Қонун бугун, 2020 йил 7 ноябрдан кучга кирди.
«Шотландия Буюк Британия қироллигидаги болаларни худди катталар каби зўрликдан ҳимоя қилувчи қонун қабул қилган илк давлат бўлганидан жуда хурсандман. Болаларга муносабатда қаттиққўлликни оқлаб бўлмайди», – деган бола ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил Мери Тодд.
Аввал бу мамлакатда ота-оналар ва васийлар болаларни бундай тартибда жазолаши мумкин бўлган.
Дунёда болаларга шапалоқ уриш тақиқлаган биринчи мамлакат Швеция бўлган (1979 йил). Шотландия бундай давлатларнинг 57 чиси бўлди. Шунингдек, бу каби қонун 2021 йил январда Уэльсда ҳам қабул қилиниши кутилмоқда.
Англия ва Шимолий Ирландияда бу каби қонун лойиҳаларини қабул қилиш режалаштирилмаяпти.