ИИВ оммавий ахборот воситаларида тарқалган Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хонадонларнинг бирида содир этилган ўғирлик жинояти билан боғлиқ хабарлар бўйича расмий маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 18 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчасида жойлашган фуқаро Н.К.га тегишли хонадонда маълум миқдордаги пул маблағлари яширин равишда талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 25.11.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гумонланувчиларни ҳуқуқлари бузилишига оид мурожаати бўйича ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Тергов ишлари якуни бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади.