Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тан олинмаган Абхазия давлати президенти тарафдорлари билан учрашув ўтказди

Тан олинмаган Абхазия давлати президенти тарафдорлари билан учрашув ўтказди

Аслан Бжания ўзи туғилган Тамиш қишлоғида тарафдорлари билан бўлиб ўтган учрашувда намойишчилар президент маъмурияти биносини тарк этиши билан истеъфога чиқишини ва янги сайловлар ўтказишини айтди маълум қилди.

"Давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганлар ҳукумат бинолар мажмуасини бўшатиши керак, шундан сўнг мен сайловлар ўтказишга тайёрман Мен истеъфога чиқишга тайёрман, мамлакатни вице-президент бошқаради", — деди Бжания.

Шунингдек, у бўлажак сайловда қатнашиш ниятини ҳам билдирди. Айни дамда Сухумида президент маъмурияти биносида мухолифат етакчилари ва депутатларнинг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Киритилди: 20:01 16.11.2024. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!