Президент фармонига кўра, мактабгача таълим тизими тубдан янгиланмоқда. Энди бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари мажбурий таълимнинг дастлабки босқичи сифатида жорий этилади.
2027–2028 ўқув йилидан бошлаб тайёрлов гуруҳларини тугатган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади.
Ушбу маълумот кейинчалик мактаб шаҳодатномасида ҳам қайд этилади.
🏫 2026–2028 йилларда ҳудудларда “Янги авлод” давлат боғчалари ташкил этилади. Улар болаларни ривожлантириш инновацион марказлари сифатида фаолият юритади. Ушбу боғчаларда робототехника, ижод, фан, тил ўрганиш, жисмоний ривожланиш йўналишларига ихтисослашган ўйин муҳитлари яратилади.
Муҳими: 2026–2027 ўқув йилида қабул тартиби ўзгармайди. Болалар аввалгидек 7 ёшга тўладиган йили 1-синфга қабул қилинади. Янги тизим босқичма-босқич жорий этилади.