Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин

Испаниянинг «Барселона» клуби Чемпионлар лигаси 1/4 финали илк ўйинида «Атлетико»га қарши учрашувдан кейин УЕФАга расмий шикоят йўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Журналист Сикве Родригес маълумотига кўра, гап «матрасчилар» ҳимоячиси Марк Пубилнинг ўз жарима майдонида тўпни қўл билан ўйнаган эпизоди ҳақида кетмоқда. «Барселона» ушбу ҳолатда рақиб дарвозасига пенальти белгиланмаганидан норози бўлиб, буни жиддий ҳакамлик хатоси деб ҳисобламоқда.

Каталонияликлар бош мураббийи Ханси Флик ҳам учрашувдан сўнг айнан шу эпизод бўйича норозилигини билдирган. Хабар қилинишича, клубда кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун учрашув режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган тун «Барселона» ўз майдонида «Атлетико»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жавоб учрашуви 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси Мадридда бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 15:21. Ўқилди: 378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!