Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Ҳизбуллоҳ" сулҳ бузилганига жавобан Исроилга зарба берганини маълум қилди

"Ҳизбуллоҳ" сулҳ бузилганига жавобан Исроилга зарба берганини маълум қилди

Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи пайшанба куни эрта тонгда АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳнинг "бузилишига" жавобан Исроилга ракета зарбаси берганини эълон қилди.

AFP агентлигининг "Ҳизбуллоҳ" баёнотига таяниб хабар беришича, "душман томонидан ўт очишни тўхтатиш келишуви бузилганига жавобан", гуруҳ Ливан билан чегара яқинидаги Исроилнинг Манара "ракеталарини ўққа тутган".

Аввалроқ "Ҳизбуллоҳ" чоршанба куни Исроилнинг Ливан бўйлаб берган йирик зарбаларига жавоб қайтаришга "ҳақли" эканини айтган эди.

Ливан давлат тузилмалари маълумотларига кўра, ушбу ҳужумлар оқибатида 182 нафардан 254 нафаргача инсон ҳалок бўлган. Бу воқеалар АҚШ Президенти Доналд Трамп Эрон Ҳўрмуз бўғозини кемалар қатнови учун очиши шарти билан Эронга нисбатан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилганидан кейин юз берди. Бироқ Исроил ҳукутматининг таъкидлашича, ўт очишни тўхтатиш тартиби Ливанга тааллуқли эмас.

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф Ливанга берилган зарбаларни сулҳни бузишнинг бир қисми деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат шанба куни, 10 апрелда Покистон воситачилигида ўтказилиши режалаштирилган бўлажак музокараларни мантиқсиз даражага олиб келиши мумкин.

​Исроил Мудофаа армияси ҳозирча "Ҳизбуллоҳ" томонидан ўққа тутилиш ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.

Киритилди: Бугун 14:27. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!