Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Талимаржон ИЭС»ининг битта энергоблоги авария ҳолатида ўчди

«Талимаржон ИЭС»ининг битта энергоблоги авария ҳолатида ўчди

6 декабрь куни соат 20:32да “Талимаржон иссиқлик электр станцияси”да 800 мВтли 1-энергоблок технологик ҳимоя ишлаши сабабли авария ҳолатда ўчди. Бу ҳақда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Бунинг натижасида Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида аварияга қарши автоматика тизими орқали истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

Техник ҳолат туфайли юз берган носозликдан сўнг дарҳол энергетика тизимидаги мавжуд захира қувватларини ишга солиш эвазига электр таъминотидан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш чоралари кўрилди.

Миллий диспетчерлик марказига маълум қилинган хабарларга кўра, айни пайтда “Талимаржон ИЭС” энергоблокининг авария ҳолатида ўчиш сабаблари аниқланиб, ишга тушириш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: 20:10 07.12.2019. Ўқилди: 2858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!