Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади

“Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-76-сон, 05.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармоннинг асосий мақсади таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини оширишдир.

🏛 Фармонга кўра, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (Агентлик) ташкил этилади.

✅ Агентлик мазкур соҳада махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📝 Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади. Бунда:

🔹 комплекс давлат аккредитацияси ҳар 5 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;

🔹 махсус давлат аккредитацияси кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади.

📃 Шунингдек, Агентлик таълим ташкилотлари битирувчиларининг замонавий меҳнат бозори талабларига мослигини ўрганиш мақсадида Умуммиллий иш берувчилар сўровномасини ўтказади.

❗️Янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолияти икки босқичда йўлга қўйилади

🔰 Фармонга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/17932) 2025 йил 1 июлдан янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш 2 босқичда амалга оширилади:

🔹 1-босқичда фаолиятни бошлаш учун ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари ўрнатилган тартибда лицензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари хабардор қилиш тартибида ташкил этилади;

🔹 2-босқичда таълим ташкилотларининг кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади. Бунда:

▪️ махсус давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим дастурлари бўйича таълим олувчиларни ўқишга қабул қилишга йўл қўйилмайди;

▪️ махсус давлат аккредитациясидан ўтмасдан қабул жараёнини амалга ошириш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва таълим ташкилотига берилган лицензиянинг бекор қилинишига асос бўлади.

Киритилди: 20:53 06.05.2025. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!