Россия либерал демократик партияси раҳбари Леонид Слуцкий Таълим ва фан вазирлигига ўрта касб-ҳунар ёки олий таълим даврида ота бўлган талабаларга пуллик таълимдан бепул таълимга ўтиш ҳуқуқини бериш таклифи билан мурожаат юборди.
"ЛДПР нафақат ўқиш пайтида фарзанд кўрган аёлларга, балки ўрта касбий ва олий таълим дастурларида ўқиш пайтида ота бўлган талабаларга ҳам пуллик таълимдан бепул таълимга ўтиш ҳуқуқини бериш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда", дейилади Россия Таълим ва фан вазирлиги раҳбари Валерий Фалковга мурожаатда.