Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Таксичи 26 ёшли қизнинг номусини сақлаб қолди

Таксичи 26 ёшли қизнинг номусини сақлаб қолди

Йўловчи қизни зўравонлардан қутқарган такси ҳайдовчиси Дмитрий Филин Яндексга умр бўйи комиссия тўламайди. Компания қийин вазиятда адашмаган ҳайдовчига шу тарзда миннатдорчилик билдирди. Хабар қилинишича, ҳайдовчи тўлаши керак бўлган комиссия пули ҳар бир қатновнинг 20 фоизини ташкил этарди. Энди такси ҳайдовчиси бу пулни ўзи учун олиб қолади.

"Рамблер"нинг ёзишича,  Москвадаги такси ҳайдовчиси Дмитрий Филин мижоз қизлардан бири билан ёзишган, қиз эркакка уни ушлаб туришгани ва номусига тажовуз қилмоқчи эканликларини маълум қилган. Кейин полицияга мурожаат қилишни сўраган.

Ҳайдовчи мижознинг исми ва унинг манзили тўғрисидаги маълумотни ҳуқуқ-тартибот идораларига етказди. Бир соат ўтгач, улар полициядан қўнғироқ қилишди ва ёрдам учун миннатдорчилик билдиришди. Aниқланишича, қиз ҳақиқатан ҳам икки киши томонидан тазйиққа учраган.

26 ёшли қизнинг номусига тегмоқчи бўлган жиноятчилар қўлга олинди.

Яндекс раҳбарияти эса эркакни мукофотлади.

Киритилди: 14:43 30.05.2020. Ўқилди: 7519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!