Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим аниқланди

Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим аниқланди

Таиландда эркак Сибир куйдиргисидан вафот этди, деб хабар бермоқда Bangkok Post.

«Беморнинг ўнг қўлида жароҳат бор эди, ўнг қўлтиқ остидаги лимфа тугунлари эса шишиб кетганди. Касаллик тарихида у хом мол гўшти истеъмол қилгани кўрсатилган. Дастлабки ташхис септик шокка ишора қилган, Тиббиёт фанлари депртаментининг лаборатория тадиққотлари бўлса Сибир куйдиргисини келтириб чиқарадиган Bacillus anthracis бактерияси мавжудлигини кўрсатди», — дейилади хабарда.

Таиланд Касалликларни назорат қилиш департаменти ушбу ҳолат мамлакат шимоли-шарқидаги Мукдахан провинциясида юз берганини тасдиқлаган. 53 ёшли эркак инфекцион касалликни диний байрам вақтида еган мол гўштидан юқтириб олгани тахмин қилинмоқда.

2 май куни Мукдахан провинциясида яна бир кишида Сибир куйдиргиси аниқланган.

«Аниқланган ҳолатлардан бири ўлим билан якунланди. Ижобий натижа ОТ-ТЦР усули орқали тасдиқланди. Эҳтимолий яна икки беморнинг тест натижаалри эртага эълон қилиниши кутилмяпти», — дейилади хабарда.

Киритилди: 09:32 03.05.2025. Ўқилди: 1936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!