Таиландда сайёҳлик автобуси 15 метр баландликдан қулаб тушди ва тоққа тиқилиб қолди.
Бу ҳақда маҳаллий BrightTV телеканали хабар берди.
"Йўл-транспорт ҳодисаси Пхукетдаги Карон-Патонг довонида содир бўлган. Бир гуруҳ сайёҳлар экскурсиядан қайтаётган эди. Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотди ва машина меҳмонхона яқинида йўлдан чиқиб кетди", - дея таъкидлайди телеканал.
Ҳодиса оқибатида 9 киши жабрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида руслар ва хитойликлар ҳам бор.
Воқеа жойида қутқарув хизматлари ишламоқда.