Таиландда автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Naewna нашри хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, автобус Таиланд кўрфазининг шарқий соҳилидаги Районг курорт шаҳридан қиролликнинг шимоли-шарқидаги Нонг Хай шаҳрига кетаётган бўлган. Бахтсиз ҳодиса Бангкок яқинидаги Прачинбури провинциясида 21 апрель куни маҳаллий вақт билан 01:40 да содир бўлган.
Маълумотларга кўра, автобуснинг тормози ишламай қолган, шундан сўнг у юк машинаси билан тўқнашиб кетган ва натижада ёнғин келиб чиққан.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.