Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Таиланд хорижий сайёҳлар учун мамлакатда визасиз бўлишни қисқартирмоқчи

Таиланд хорижий сайёҳлар учун мамлакатда визасиз бўлишни қисқартирмоқчи

Таиланд хорижий сайёҳлар учун мамлакатда визасиз бўлиш муддатини 60 кундан 30 кунгача қисқартиришни режалаштирмоқда

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Сихасак Пхуангкеткеоу маълум қилди.

"Бизнингча, 60 кун жуда узоқ муддат бўлиши мумкин ва асл сайёҳ бўлмаган айрим шахслар визасиз режимдан ноқонуний мақсадларда фойдаланмоқда. Биз назоратни кучайтиришни истаймиз", — дея таъкидлади у.

Вазирнинг қўшимча қилишича, визасиз мамлакатда бўлиш муддатини қисқартириш бўйича таклиф аввалги маъмурият даврида тайёрланган эди, бироқ уни кўриб чиқиш сайловлар сабабли қолдирилган. Мутасадди идоралар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш режалаштирилган, аммо ТИВ раҳбарининг қайд этишича, ташаббуснинг қабул қилинишида ҳеч қандай муаммо кутилмаяпти.

Киритилди: Бугун 13:29. Ўқилди: 248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!