Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Таиланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатишга келишиб олди — Associated Press

Таиланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатишга келишиб олди — Associated Press

Таиланд ва Камбоджа икки давлат чегарасида 20 кун давом этган шиддатли жанглардан сўнг ўт очишни тўхтатиш режими қайта тикланиши ҳақида қўшма баёнот имзолади. Таиланд Мудофаа вазири Наттхапхон Накпханит ва Камбоджа Мудофаа вазири Теа Сейха 27 декабрдан бошлаб ўт очишни тўхтатиш режими қайта жорий этилишини назарда тутувчи ҳужжатни имзолади", дея хабар бермоқда нашр.

Таиланд ва Камбоджа чегарасида оғир ҳарбий техника, артиллерия ва авиация қўлланган қуролли тўқнашувлар 7 декабр куни қайта бошланган эди. Таиланд Қуролли кучлари маълумотига кўра, 22 декабр ҳолатига 22 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ киши яраланган. Камбоджа расмийлари эса 30 нафар тинч аҳоли вакили вафот этгани ва 87 киши жароҳат олганини маълум қилган. Чегара ҳудудларида ҳар икки томондан 400 мингдан ортиқ одам уй-жойини тарк этишга мажбур бўлган.

Киритилди: 12:18 27.12.2025. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар