Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Таиланд Трамп воситачилигида Камбоджа билан имзоланган тинчлик келишувини тўхтатди

Таиланд Трамп воситачилигида Камбоджа билан имзоланган тинчлик келишувини тўхтатди

Таиланд Трамп воситачилигида Камбоджа билан имзоланган тинчлик келишувини тўхтатди, бунга ҳарбийларнинг мина портлашига учраши сабаб бўлди.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 10 ноябр куни Таиланднинг Си Са Кет провинциясида, чегара ҳудудида икки нафар тай ҳарбийси мина портлаши натижасида жароҳат олган. Ҳодисадан сўнг Бангкок саккиз нафар камбоджалик ҳарбийни озод қилиш жараёнини тўхтатган.

Таиланд бош вазири Анутин Чарнвиракулнинг сўзларига кўра, портлаш мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид ҳали ҳам мавжудлигини кўрсатган.

Камбоджа ҳукумати эса Таиланд билан тинчлик келишувини сақлаб қолиш учун ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Киритилди: 16:41 10.11.2025. Ўқилди: 692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!