Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Таиланд электрон визалари тўловдан кейин 15 кун ичида берилади — Бош консулхона

Таиланд электрон визалари тўловдан кейин 15 кун ичида берилади — Бош консулхона

Таиланднинг Бангкок шаҳридаги Ўзбекистон Бош консуллиги Таиланд электрон визаларини расмийлаштириш бўйича тушунтириш берди.

15-сентабрдан бошлаб ўзбекистонликлар Таиландга, жумладан, сайёҳлик мақсадида бориш учун олдиндан виза расмийлаштириши керак. Электрон виза олиш учун аризалар ҳукуматнинг Thai E-Visa портали орқали қабул қилинади.

Анкетани тўлдириб, барча зарур ҳужжатларни юклаганидан сўнг, ариза берувчи $40 миқдоридаги виза йиғимини Россиядаги Таиланд элчихонаси орқали нақд пулда тўлаши керак. Тўловни учинчи шахслар, жумладан, туристик агентликлар орқали амалга оширишга ҳам рухсат берилади.

Таиланд томони аризани фақат тўлов амалга оширилганидан кейин кўриб чиқади. Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, аризани кўриб чиқиш муддати 10 кундан ошмайди. Бироқ амалда виза тасдиғи тўловдан кейин ўртача 15 кун ичида келади.

Дипломатик ваколатхона, шунингдек, Thai E-Виса сайтида айрим ҳолларда техник носозликлар кузатилаётганидан огоҳлантирди. Жумладан, тизим ариза муваффақиятли кўриб чиқилганини кўрсатиши мумкин, бироқ виза тасдиғи ариза берувчининг электрон почта манзилига келмаслиги мумкин.

Киритилди: 23:03 09.10.2026. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!