Президент фармонига мувофиқ, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тадбиркорлар учун қулайликларни ошириш мақсадида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ишлари изчил давом эттирилади.
✏️ Хусусан:
✅ Солиқ хизматлари босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштирилади;
✅ Солиқ ҳисоботларини топшириш ва мажбуриятларни бажариш жараёнлари соддалаштирилади;
✅ Назорат тадбирлари замонавий хавф таҳлили тизимлари асосида амалга оширилади;
✅ Инсон омилини камайтириш орқали ортиқча бюрократик жараёнлар қисқартирилади;
✅ Солиқ тўловчилар учун хизматларнинг тезкорлиги ва сифати янада оширилади.
📌 Мазкур чора-тадбирлар тадбиркорлик субъектлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, солиқ маъмуриятчилигида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.