Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Табиий газ ўғрилари фош этилди

Табиий газ ўғрилари фош этилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан республиканинг барча ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Андижон вилоятининг Улуғнор туманидаги “Келажак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилди. “Ҳудудгаз Андижон” ГТФ комплаенс назорат тузилмалари ва “Улуғнортумангаз” ГТБ ходимлари иштирокида “А. Ф. Г.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш масканининг табиий газдан фойдаланиш ҳолати текширилди.

Текширув жараёнида истеъмолчи маънан эскирган ва носоз ҳисоблагич ўрнатиб, 7 дона ўчоқ, 1 дона чой қайнатиш жиҳози ва 1 дона иситиш қозони орқали табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ҳолат бўйича 518 миллион сўмлик зарар ҳисобланди.

Шунингдек, Наманган вилоятининг “Дамбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам шундай ҳолат қайд этилди. “Ҳудудгаз Наманган” ГТФ комплаенс назорат тузилмалари ва “Наманганшаҳаргаз” ГТБ ходимлари томонидан ўтказилган текширувда фуқаро А.Т. га тегишли новвойхонада табиий газ тармоғига қонун талабларига зид равишда ҳисоблагичсиз улангани ва бунинг натижасида 628,6 миллион сўмлик зарар келтирилгани маълум бўлди.

Жамият ахборот хизматининг хабарига кўра, айни пайтда аниқланган ҳолатларга оид ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Киритилди: 11:10 08.01.2025. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!