Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Табиий газ етказиб бериш соҳасида айрим тармоқ корхоналар билан тузиладиган шартномаларга ўзгартириш киритилади

Табиий газ етказиб бериш соҳасида айрим тармоқ корхоналар билан тузиладиган шартномаларга ўзгартириш киритилади

“O‘ztransgaz” АЖ ва “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар ўртасида табиий газ етказиб бериш шартномаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитасида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур муҳокама йиғилишида, “O‘ztransgaz” АЖ, “O‘zneftgazinspeksiya”, “Маxam-Chirchiq” АЖ ва “Фарғонаазот” АЖ вакиллари иштирок этди. Муҳокама давомида масъул вакиллар томонидан ҳолат юзасидан тушунтиришлар берилиб, куз ва қиш мавсумларида айрим ҳудудларга табиий газ таъминоти етарли хажмда ва миқдорда етказиб берилмаслиги оқибатида корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш хажмлари камайишига олиб келиши ва бошқа шу каби муаммолар мавжудлиги таъкидланди.

“Маxam-Chirchiq” АЖ ва “Фарғонаазот” АЖларнинг табиий газ истеъмолларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларига мувофиқ махсус лицензияга эга ташкилотларни (энергия аудиторларини) жалб этган ҳолда ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан хулосалар олгандан сўнг амалдаги шартнома бандларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши ҳамда ушбу шартнома жорий йилнинг учинчи чорагидан амалга киритилиши белгиланди.

Киритилди: 19:32 21.05.2022. Ўқилди: 1554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!