Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Сергелитумангаз” газ таъминоти маҳаллада ишлаш хизмати газчиси А.Э. “N.T.” МЧЖ раҳбари Р.М.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида корхона учун газ таъминоти лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.