Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сўх аҳолисига қанча имтиёзли кредитлар ажратилгани маълум бўлди

Сўх аҳолисига қанча имтиёзли кредитлар ажратилгани маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги ПҚ-4798-сон 2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш қарори қабул  қилинган. 

Ушбу қарорга асосан Халқ банки Сух туман филиали томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда туман марказида 24/7 режимида ишловчи замонавий банк шохобчаси очилди. 

Халқ банкининг Сўх филиали томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури асосида 214 та лойиҳага 4 млрд. 483 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Шундан:

- Қуйчиликни ташкил этиш учун 71 нафар фуқарога 1 млрд. 720 млн. сўм;

- Тикувчиликни ривожлантиришга 54 нафар фуқарога 749 млн. сўм;

- Акфа эшик-ромлар ишлаб чиқариш учун 15 нафар фуқарога 182 млн. сўм; 

- Ихчам иссиқхоналар ташкил этиш учун 25 нафар фуқарога 294 млн. сўм;

- Ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 49 нафар фуқарога 1 млрд. 538 млн. сўм.

Натижада туманда 214 та янги иш ўринлари яратилди.

Киритилди: 15:28 20.08.2020. Ўқилди: 2361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!