Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Сув насосини ўзбошимчалик билан тармоққа улаган фермер хўжалиги тизимга 2,2 миллиард сўмлик зарар келтирди

Сув насосини ўзбошимчалик билан тармоққа улаган фермер хўжалиги тизимга 2,2 миллиард сўмлик зарар келтирди

“Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси томонидан тезкор назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Галдаги тезкор тадбирда аниқланишича, Урганч туманида жойлашган "В.Б." фермер хўжалигига тегишли ер майдонларини суғоришга мўлжалланган сув насоси ўзбошимчалик билан тармоққа уланган ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Ушбу қоидабузарликлар натижасида давлат манфаатларига 2,2 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:46 30.07.2024. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!