Унга мувофиқ, “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
сув етказиб бериш хизматларининг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини ташкил этиш, унинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
сув етказиб бериш хизматлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби белгилаб берилган.
Қарорга мувофиқ, қуйи бўғиндаги суғориш тармоқлари ва улардаги иншоотлар хатловдан ўтказилади.
Хатловдан ўтказилган суғориш тармоқлари ва улардаги иншоотлар эгалари кесимида классификация ва идентификация қилинади.
Хатлов натижасига кўра эгасизлиги аниқланган битта сув истеъмолчисига хизмат кўрсатувчи ички суғориш тармоғи, ундаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа иншоотлар, улардан доимий ва мақсадли фойдаланиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун тегишли сув истеъмолчисига тўловларсиз берилади.
Икки ва ундан ортиқ сув истеъмолчиларига хизмат кўрсатувчи ички суғориш тармоғи, ундаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа иншоотлар, улардан доимий ва мақсадли фойдаланиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун тегишли хизмат кўрсатувчи ташкилотларга тўловларсиз берилади.
Сув етказиб бериш хизматлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ва Сув хўжалигининг махсус хизматлари негизида тегишли туман (шаҳар)ларда, шунингдек, бошқа туман (шаҳар)ларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги буйруғи билан ташкил этилади.