Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сурхондарёда ўқитувчилардан пул йиғиш бўйича топшириқ берган ҳоким ўринбосари ишдан олинди

Сурхондарёда ўқитувчилардан пул йиғиш бўйича топшириқ берган ҳоким ўринбосари ишдан олинди

Жарқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Анвар Ражабов рамазон эҳсони баҳонасида ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш бўйича кўрсатма бергани хизмат текширувида тасдиқланди.

Маълум бўлишича, 33-мактаб ўқитувчиларидан ҳар бири 25 минг сўмдан йиғиш топширилган. 1 млн сўм ҳокимиятга олиб борилиши кераклиги айтилган.

Текширув якунига кўра, ихтиёрийлик тамойили бузилгани аниқланиб, Анвар Ражабов лавозимидан озод этилди. Унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: Бугун 17:02. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!