АҚШ Президенти Доналд Трамп Рим папаси Левнинг Эронга қарши уруш ва қаттиқ миграция сиёсатини танқид қилганига жавобан понтификни яна бир бор кескин айблади.
У ўзининг "Truth Social" ижтимоий тармоғида папани Эрондаги намойишчиларнинг ўлдирилиши ва Теҳроннинг ядровий амбицияларига эътибор қаратишга чақириб, уни ташқи сиёсатда "кучсиз" деб атади.
Ватикан эса ўз навбатида Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги таҳдидларини қабул қилиб бўлмас деб баҳолади. Папа Лев АҚШ ва Исроилнинг зарбалари натижасида минглаб одамлар ҳалок бўлгани ва миллионлаб инсонлар уйини тарк этгани фонида, уруш оловлантираётганларнинг "қўли қонга ботганини" ва Худо уларнинг дуоларини ижобат қилмаслигини айтган.