Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Сурхондарёда ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.М. Жарқўрғон тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 70 сотих ер майдонини фуқаро Ш.А.га 170 млн сўмга сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини гўёки кадастрлар филиалида ишловчи таниши орқали расмийлаштириб беришни айтиб, 170 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Риштон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. ўзига ажратилган деҳқон хўжалигига мўлжалланган жами 15 сотих суғориладиган ер майдонининг тоифасини 22 500 АҚШ доллари эвазига фуқаро Ў.О.нинг номига турар-жой сифатида ўзгартириб беришини айтиб, келишилган пулдан 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 08:15 25.11.2025. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!