Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда электр тармоқлари бўлими бошлиғи ўринбосари ушланди

Сурхондарёда электр тармоқлари бўлими бошлиғи ўринбосари ушланди

Олтинсой туманида гўзаллик салонини абонент ҳисоб рақами очмасдан электр тармоғига улаб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ўринбосари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинсой тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Энергосавдо” филиалининг Олтинсой тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Б. “Б.” МФЙ ҳудудидаги гўзаллик салони ишчиси Б.Д.дан сарфланадиган электр энергияси учун электрон абонент ҳисоб рақамини очмасдан, тармоққа тўғридан-тўғри улаб бериши ҳамда келгусида ЭТК ходимлари томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида чора кўрилмаслигини ваъда қилиб, эвазига 7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:13 13.05.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!