Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда Cobalt ни олиб қочган бола ушланди

Сурхондарёда Cobalt ни олиб қочган бола ушланди

Жорий йилнинг 7 май куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида бировнинг автомобилини олиб қочган вояга етмаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, шу куни соат 22:18 да йигит Термиз шаҳридаги савдо мажмуаси ёнидан Cobalt машинасини олиб қочган. Шундан сўнг ҳолат ўрганилган ва вилоят миқёсида тўсиб ушлаш режаси бошланган. Машина Жарқўрғон туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, айланма йўллар орқали қочиб яширинишга уринган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида Cobalt машинаси соат 23:40 ларда тўхтатилган. Аммо йигит ғалла даласига қочиб кетган. Транспорт воситаси вояга етмаган шахс томонидан олиб қочилган. У М-41 халқаро автомобиль йўлининг Жарқўрғон ҳамда Қумқўрғон туманларини боғлаб турувчи 1561-километрида тўхтатилган ва уни олиб қочган йигит қўлга олинган.

Йигит машинани қарзи борлиги учун олиб қочгани, ушбу қарз онлайн қимордан экани, ютқазган пул суммаси 2000 доллар эканини айтган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:26 11.05.2025. Ўқилди: 792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!