Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатлардан сайёҳлар келмоқда?

Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатлардан сайёҳлар келмоқда?

2025 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонга 3,1 млн хорижий турист ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46,4 фоизга кўп. Сайёҳларнинг аксарияти қўшни давлатлардан келгани қайд этилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи тўрт ойида Ўзбекистон 3,1 млн нафар хорижлик туристни қабул қилди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 987,9 минг нафарга кўпайган ва 46,4 фоиз ўсишни қайд этган.

Ташриф буюрган сайёҳлар орасида Қирғизистон фуқаролари етакчилик қилмоқда. Қўшни давлатдан 942,2 минг киши Ўзбекистонга келган. Тожикистондан эса 793,9 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган.

Қозоғистондан келганлар сони 617,2 минг нафарни ташкил этган. Россиядан 240,1 минг, Афғонистондан 156,6 минг ва Туркманистондан 109,6 минг киши келган.

Туркиядан 49,4 минг, Хитойдан 38,1 минг, Ҳиндистондан 22,6 минг ва Италиядан 11,1 минг сайёҳ қайд этилган. Шунингдек, бошқа давлатлардан 136,8 минг нафар хорижий фуқаро Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Маълумотларга қараганда, сайёҳларнинг катта қисми қўшни давлатлардан келаётгани, Ўзбекистоннинг минтақавий туризм марказига айланаётганини кўрсатади.

Киритилди: 21:31 30.06.2025. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!