DeepState лойиҳаси эълон қилган харитага кўра, Россия қўшинлари Донецк области жанубидаги олтита йўналиш бўйича илгарилаб, Днепропетровск билан чегарадош ҳудудларга яқинлашган.
Бироқ Украина армияси бу маълумотларни рад этмоқда. «Вилоятнинг маъмурий чегарасига яқин жойлашган қишлоқларда жуда шиддатли жанглар давом этмоқда. Ялта, Комар, Шевченко каби қишлоқларда мудофаа қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда», — деди Украина Қуролли кучларининг «Хортица» гуруҳи вакили Виктор Трегубов.
Шунингдек, Покровск йўналишида жойлашган Миллий гвардиянинг 3-бригадаси — «Спартан» матбуот котиби ҳам Россия армиясининг ҳудудга кириб келгани ҳақидаги маълумотларни асоссиз деб атади.