Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сурхондарёда 633 млн сўмлик электр ўғирланди

Сурхондарёда 633 млн сўмлик электр ўғирланди

Сурхондарё вилоятида 633 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятда инспекциянинг ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган. Унда Жарқўрғон туман «Қўштепа» МФЙда фуқаро М.И.га қарашли сув насосининг электр ҳисоблагичи уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартирган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 633,4 миллион сўмлик зарар етказилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:48 08.05.2025. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!