Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда 18 та паррандачилик комплекси ва 30 та асаларичилик лойиҳаси ишга туширилади

Сурхондарёда 18 та паррандачилик комплекси ва 30 та асаларичилик лойиҳаси ишга туширилади

Сурхондарё вилоятида паррандачилик ва асаларичилик соҳасини ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

Йиғилишда таъкидланишича, йилига 45 минг тонна парранда гўштига эҳтиёж мавжуд бўлган Сурхондарёда ҳозирча бирорта йирик паррандачилик комплекси йўқ. Шу боис вилоятда йирик ишлаб чиқариш қувватларини яратиш орқали ички бозорни таъминлаш ва импорт ўрнини босиш муҳимлиги қайд этилди.

Жорий йилда умумий қиймати 60 миллион доллар бўлган 18 та паррандачилик комплекси ва наслчилик лойиҳаларини амалга ошириш режаси белгилаб олинди.

Шунингдек, Сурхондарёда табиат эрта уйғониши сабабли асаларичилик мавсуми айнан шу ҳудуддан бошланиши қайд этилди. Агар наслли она ари генетикасини вилоятнинг ўзида йўлга қўйишга эришилса, соҳада “катта сакраш” қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан хориждан она ари наслларини олиб келиш, 150 минг дона наслдор асалари пакетини ишлаб чиқариш бўйича 30 та лойиҳани бошлаш топширилди.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!