Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ф.Х., А.Ж. ва И.А фуқаро А.А.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 10 дона “Регапен” номли дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Ш. фуқаро М.Н.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 2 турдаги 96 та капсуладаги дори воситаларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.