Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарё ва Навоийда ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Сурхондарё ва Навоийда ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.К. фуқаро Б.М.нинг ишончига кириб, Қумқўрғон тумани ҳудудидаги 1 гектар яйлов ер майдонини танишлари ёрдамида унинг номига ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 125 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M-O.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Х. Нурота туманидан узумзор барпо этиш учун ижара шартномаси асосида ажратилган 15 гектар ер майдонини фуқаро Н.Ф.нинг номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига эвазига 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:33 26.08.2024. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!