«Дўстлик» стадионида аёллар жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги соҳиби ҳамда Ўзбекистон биринчи лигаси ғолибини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Айтиш жоизки, Жамшид Раҳимов ва Бахтиёр Амонтурдиев мураббийлиги остидаги Термизнинг «Сурхон» жамоаси шарафли иккинчи ўринни қўлга киритди. Чемпионлик кубоги Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Аваз Пархатович Максумов томонидан топширилди.
Eriell Group кўмаги билан «Сурхон»бу йил катта ютуқларга эришди. Термиз шаҳрида «Сурхон Арена»стадионини реконструкция қилинди, асосий жамоа 2001 йилдан бери илк марта мамлакат кубогининг ярим финалига чиқди, мини-футбол жамоаси Биринчи лига чемпионлигини қўлга киритди. Натижада у Термиз футзалининг тарихида бўлмаган Ўзбекистон олий дивизионининг иштирокчисига айланди.
Аёллар жамоаси эса Биринчи лигада устунлик қилди. Кўпгина ўйинларда жамоа рақибларини катта фарқ билан мағлуб этди. Эриелл Гроуп компаниясининг алоҳида эътибори билан аёллар футболига қизиқиш ошди ва амалга ошириладиган спорт вазифаларини бажариш имкони пайдо бўлди.