Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сўров: Америкаликларнинг қарийб 70 фоизи “Америка орзуси”га энди ишонмайди

Сўров: Америкаликларнинг қарийб 70 фоизи “Америка орзуси”га энди ишонмайди

АҚШда ўтказилган янги тадқиқот фуқароларнинг “Америка орзуси”га бўлган ишончи кескин пасайганини кўрсатди.

The Wall Street Journal (WSJ) ва NORC Жамоатчилик билан алоқалар тадқиқот маркази ҳамкорлигида ўтказилган сўровда 1527 нафар респондент иштирок этди. Уларнинг қарийб 70 фоизи машаққатли меҳнат муваффақиятни кафолатламайди, деб ҳисобламоқда. Бу кўрсаткич охирги 15 йилда энг юқори даражани ташкил этди.

Шунингдек, ўз турмуш даражасини яхшилаш имконияти юқори деб ҳисоблаганлар улуши қарийб 25 фоизга тушиб кетиб, 1987 йилдан бери энг паст кўрсаткичга қайд этилди.

Сўровда қатнашганларнинг тўртдан уч қисмидан кўпроғи эса келгуси авлод ўзига нисбатан яхшироқ ҳаёт кечиришини шубҳа остига олди.

Иқтисодиётга нисбатан пессимизм

Ҳисоботда таъкидланишича, америкаликлар тобора иқтисодиётга нисбатан пессимистик миллатга айланиб бормоқда. Демократларнинг 90 фоизи ва республикачиларнинг 55 фоизи мамлакат иқтисодий келажагига салбий қарамоқда.

Тадқиқот шуни ҳам кўрсатдики, иқтисоддан норазилик демографик чизиқларни кесиб ўтмоқда — эркаклар ва аёллар, юқори ёки паст даромадга эга қатлам вакиллари бирдек салбий фикр билдиришган.

Бошқа томондан, ўтган йилга нисбатан иқтисодиётга ижобий баҳо берувчилар улуши 38 фоиздан 44 фоизга кўтарилган.

Стенфорд университети иқтисод профессори Нил Махони бу ҳолатни “аччиқ” деб атади:
“Мамлакат сифатида бизнинг энг катта бойликларимиздан бири — доимий оптимизмимиз эди”, деди у.

Киритилди: 18:04 02.09.2025. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!