Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Суриянинг Ас-Сувайда вилоятидаги жангларда 356 киши ҳалок бўлди

Суриянинг Ас-Сувайда вилоятидаги жангларда 356 киши ҳалок бўлди

Ас-Сувайда вилоятида ўтиш даври ҳукумати кучлари ва друзлар тоғли ўзини-ўзи мудофаа бўлинмалари ўртасида содир бўлган қуролли тўқнашувларда камида 356 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 55 нафар тинч аҳоли вакиллари ва 79 нафари ўзини-ўзи мудофаа жангчилари бўлган. Барқарорликни тиклаш учун Дамашқдан юборилган Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг махсус кучлари 189 кишини, ҳукуматпараст араб қабилавий тузилмалари эса 18 милиционерини йўқотди. Исроилнинг 16 июль куни Дамашққа уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида ички хавфсизлик кучларининг яна 15 нафар ходими ҳалок бўлди.

Аввалроқ республика Мудофаа вазирлиги эришилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга кўра, аҳолисининг асосий қисми друзлар бўлган Ас-Сувайда шаҳридан барча ҳарбий кучлар олиб чиқилишини маълум қилган эди. Баёнотда таъкидланганидек, “қўшинлар шаҳарни ноқонуний гуруҳлардан тозалаш ишларини якунлагандан сўнг Ас-Сувайдани тарк этмоқда ва полиция кучлари уни назорат қилади”.

Друзларнинг руҳий раҳбари Шайх Юсуф Жарбуа ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ҳақидаги келишувни олқишлади. “Биз Дамашқдаги ҳукумат билан боғландик ва миллий суверенитетга содиқлигимизни тасдиқладик”, деди шайх Х. “Сурия қонунлари ва қоидаларига мувофиқ Ас-Сувайданинг барча ҳудудларида давлат муассасаларининг иши тикланади”.

Киритилди: 11:50 17.07.2025. Ўқилди: 648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!